Полшанинг йирик гўшт ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялари Ўзбекистонга инвестиция киритишга тайёр
2026-04-22 12:40:00 / Янгиликлар

✅ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раҳбарияти томонидан Полшанинг йирик гўшт ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди.
🤝 Учрашув давомида томонлар гўшт ва балиқ маҳсулотлари экспорти ва импорти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Ўзбекистонда гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
🌐 Музокаралар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда халқаро бозорларга чиқиш имкониятларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


