Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, жорий йилда Рамазон ҳайитини муносиб кутиб олиш мақсадида 2026-йил 20-март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида юртимизда кенг нишонланиши белгиланган.
2026-03-19 13:40:00 / Янгиликлар

✅ Шу муносабат билан Қўмита раҳбарияти барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этди.
✅ Шунингдек, ушбу муборак айём арафасида Қўмита томонидан ходимлар учун ифторлик тадбири ташкил этилди.
✅ Тадбир доирасида миллий қадриятларимизга мувофиқ тарзда қўй сўйилиб, жамоа учун дастурхон ёзилди. Самимий муҳитда ўтган ушбу учрашув ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик руҳини янада оширишга хизмат қилди.



