Қозоғистон Россия федерациясидан олиб кириладиган ва транзит қилинадиган айрим маҳсулотларга чеклов ўрнатди
2026-02-28 23:00:00 / Янгиликлар
Қозоғистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария назорати ва назорат қўмитаси Россия федерациясида мураккаб эпизоотик вазият юзага келгани муносабати билан Қозоғистон ҳудудида барқарор эпизоотик ҳолатни таъминлаш ва ўта хавфли ҳайвон касалликларининг олдини олиш мақсадида 2026 йил 24 февралдан бошлаб айрим маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва транзитига вақтинчалик чекловлар жорий этилганини маълум қилди.
❌ Қуйидагиларга чекловлар жорий этилди:
тирик қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари;
улардан олинган генетик материаллар;
гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
сут ва сут маҳсулотлари;
термик ишловдан ўтказилмаган маҳсулотлар, хом ашё ва буюмлар;
ҳайвонларни сақлаш, сўйиш ва қайта ишлашда фойдаланилган ускуналар;
ҳайвонларнинг овчилик трофейлари;
ҳайвон келиб чиқишидаги ем ва ем қўшимчалари
(камида 70 °С ҳароратда иссиқлик билан ишлов берилганлари бундан мустасно);
ўсимлик келиб чиқишидаги ем ва ем қўшимчалари, шунингдек кимёвий ва микробиологик синтез маҳсулотлари.
📍 Чекловлар қуйидаги ҳудудлардан ва ушбу ҳудудлар орқали татбиқ этилади (Россия Федерацияси):
Волгоград вилояти
Саратов вилояти
Самара вилояти
Челябинск вилояти
Тюмен вилояти
Курган вилояти
Оренбург вилояти.
