Рақамли трансформация даврида гендер тенглигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар
2025-11-26 11:10:00 / Маънавият ва маърифат

📎"Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан “Рақамли трансформация даврида гендер тенглигини таъминлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Тадбир “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик!” 16 кунлик фаол кампания доирасида ташкил этилди.
✔️Анжуман рақамли трансформация жараёнларида гендер тенглиги муаммоларини илмий жиҳатдан чуқур таҳлил этиш, ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда бу борада инновацион ёндашувларни аниқлашдан иборат бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлар ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари, ОТМларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар, мутахассислар, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар иштирок этди.



