Uzcosmos вакиллари Халқаро астронавтика конгресида иштирок этмоқда!
2025-09-29 17:05:00 / Янгиликлар

Жаҳон космик саноатининг энг йирик тадбирларидан бири, ҳар йили 10 мингдан ортиқ соҳа экспертлари, нуфузли компания ва корпорациялар раҳбарлари, олимлар, тадқиқотчилар, инноватор ҳамда агентликларни бир майдонда жамловчи, рамзий маънодаги космос экспосига бу йил 29–сентябрь ва 3–октябрь кунлари Австралиянинг Сидней шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Бу йилги конгрес кўплаб долзарб йўналишларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Хусусан, сунъий йўлдошлар орқали иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар ва экологик муаммоларни кузатиш, космосдаги чиқиндиларни камайтириш ва орбитал муҳитни муҳофаза қилиш, кичик сунъий йўлдошлар, навигация тизимлари, космик алоқа ва энергия манбаларидаги янгиликлар, космос ҳуқуқи, халқаро келишувлар, барқарор ҳамкорлик масалалари ва ёшларни космос соҳасига жалб қилиш, таълим дастурлари ҳамда жамиятда космос илмининг аҳамияти каби мавзулар шулар жумласидандир.
Минглаб делегатлар қатори «Ўзбеккосмос» агентлиги вакиллари ҳам мазкур халқаро Интернатионал Астронаутисал Сонгресс – 2025ъда махсус стенд ва тақдимотлар билан иштирок этишмоқда. Уларда Ўзбекистоннинг космик соҳадаги лойиҳалари, хусусан, ижтимоий – иқтисодий йўналишлар ривожида космик технологиялардан фойдаланиш бўйича амалга оширилган уникал дастурлар, космик таълим ва халқаро ҳамкорлик борасидаги ечимлар ўрин олган.
Шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги вакиллари 29–сентябрь ва 3–октябрь кунлари ИАС-2025 доирасидаги техник сессиялар, ялпи мажлислар, давра суҳбатлари, форум ва кўплаб учрашувларда иштирок этишлари ҳам белгиланган.
Ўзбеккосмос агентлиги Ахборот хизмати

