Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони — “2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Мазкур Фармон фармацевтика тармоғи ва соғлиқни сақлаш тизимида зарур амалиётлар — GxP талабларини жорий этиш учун асос яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон Фармони — “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. Фармацевтика тармоғини 2022–2026 йилларда ривожлантиришга қаратилган стратегик ҳужжат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги ПФ-20-сон Фармони — “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. Фармацевтика соҳасини тартибга солиш, дори воситалари муомаласи ва дорихоналар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармони — “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. Ҳужжат фармацевтика тармоғини ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, рақамлаштириш ҳамда илғор стандартларни жорий этишга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон қарори — “Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. Қарор билан 2020–2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг фармацевтика тармоғини ривожлантириш концепцияси тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги ПҚ-14-сон қарори — “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”. Қарор фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва 2024–2025 йилларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлайди.
12
Охирги янгиланиш: 2026-06-18 15:32:59