Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутахассисларни ишга таклиф этади
2025-06-17 09:00:00 / Эълонлар

Ташқи алоқалар бўлими:
Мутахассисга қўйиладиган талаблар:
- Халқаро ҳужжатлар, меморандумлар ва бошқа ҳужжатлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши;
- Хорижий ҳамкорлар билан расмий музокаралар, учрашувлар, форум ва анжуманларни ташкил этиш кўникмаларига эга бўлиши;
- Давлат тили, инглиз ва рус тилларини мукаммал билиши. (Чет элда иш тажрибаси борлиги устунлик берилади)
- Фармацевтика йўналишларида олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши.
Батафсил: https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/33001
Экспортни ривожлантириш ва маркетинг бўлими:
Мутахассисга қўйиладиган талаблар:
- Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши; (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)
- Фармацевтика, ҳалқаро муносабатлар, ижтимоий, иқтисодий, молия йўналишида камида 3 йил (шундан, камида 2 йил Давлат бюджети ташкилотларида, экспорт лойихаларини амалга ошириш йўналишида, бошқарув органларида лавозимида ишлаган бўлиши);
- Фармацевтика йўналишларида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаши;
- Инвестиция йўналиши бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва улар билан ишлаш тажрибасига ега бўлиши;
- Давлат тили ва инглиз тилларини мукаммал билиши (хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларга эгалик устунлик беради).
- Кундузги бакалавр ва магистратура талабалари қабул қилинмайди.
