Ўзбекистон - Озарбайжон "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси
2025-06-10 13:00:00 / Янгиликлар

2025 йил 10–12 июнь кунлари Боку шаҳрида Туркий давлатлар ўртасидаги савдо ва сармоявий ҳамкорлик форуми доирасида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
“Made in Uzbekistan” стендида фармацевтика соҳасига ихтисослашган “Vida Verde Pharm”, “Uzgermed pharm”, “Samo”, “Dentafill plyus”, “Nobel Pharmsanoat” корхоналари ўз маҳсулотлари ва ишланмаларини тақдим этмоқда. Улар томонидан тақдим этилган юқори сифатли дори воситалари ва замонавий ишланмалар кўргазма иштирокчилари ва халқаро ҳамкорлар диққатини тортмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли тадбир доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг ташрифи кутилмоқда.
Мазкур ташриф туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.



