“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2025-йилги мавсумига старт берилди
2025-09-13 14:00:00 / Янгиликлар
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2025 йилги мавсумига старт берилди
Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда масъуллар иштирок этди.
Гибрид шаклда ташкил этилган старт бериш маросимида онлайн шаклда унда ҳудудлардан ҳам масъуллар ва спортчилар қатнашди.
Маълумот учун: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ҳар йили 10 мингдан зиёд мактабларда 33 мингдан зиёд жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан “Беш ташаббус олимпидаси” ўтказилмоқда.
