Барча мактабларда "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди
2025-09-02 10:10:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2 сентябрь куни юртимиз бўйлаб барча мактабларда "Биринчи қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирлар "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ташкил этилди.
Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида жойлашгаг 273-мактабда ҳам байрам тадбири юқори савияда ташкил қилинди.
Тадбир аввалида бугунги кунда таълим соҳасида амалга ошилаётган ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар, янги ўқув йилидан бошлаб жорий этилаётган янгиликлар ҳақида сўз юритилди.
Ҳозирда ушбу мактабда 1489 та ўқувчига 65 нафар фидойи устозлар таълим-тарбия бериб келмоқда.
Педагогларнинг қарийб 90 фоиз, яъни 57 нафари малака тоифасига эга. Мактабда 22 нафар ўқитувчи миллий ва халқаро сертификатни қўлга киритган.
Маълумот ўрнида: айни дамда Республикамиз бўйлаб 10 193 мактаб мавжуд бўлиб, унда 6 754 813 нафар болажонлар таълим-тарбия олади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак: 2025 йилнинг ўзида жами 440 та мактабда ва 226 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада мактабларга қўшимча 115 дан ортиқ янги ўринлар яратилади, мавжуд 100 мингдан ортиқ ўринлар замонавий қиёфага келтирилади.
МТТларда эса 8 мингдан ортиқ янги ўринлар яратилиб, 25 мингдан ортиқ ўринлар замонавий кўринишга келтирилади.
Жорий йилда 720 минг нафардан ортиқ ўқувчилар 1-синфга қадам қўйишмоқда ва уларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” тантанали тарзда топширилади.
Янги ўқув йилидан қатор янгиликлар ҳам режалаштирилган:
➖ Барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни “Келажак соати” дарслари ташкил этилиб, зарур қўлланмалар миллийтарбия.узплатформаси орқали етказилади.
➖ Янги ўқув йилидан “боғча –мактаб – олий таълим” тизимида ягона ғоявий тарбия тизими йўлга қўйилади.
➖Шунингдек, Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади;
