IChO 2025: Ўзбекистон терма жамоасининг барча аъзолари олтин ва кумуш медалларни қўлга киритишди
2025-07-13 21:40:00 / Янгиликлар

Дубайда бўлиб ўтган 57-Халқаро Кимё Олимпиадасида (IChO 2025) Ўзбекистон жамоа ҳисобидаги кўрсаткичи билан юртимиз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.
Якуний натижаларга кўра терма жамоамизнинг барча аъзолари ғолибликни қўлга киритди — 2 та олтин ва 2 та кумуш, жами 4 та медаль.
Ғолиблар билан қуйида танишинг:
Далер Раҳимов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль,
Миржаҳон Мухаммадов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — олтин медаль,
Иброҳим Темуров — Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри Бухоро мактаби ўқувчиси — кумуш медаль,
Билолиддин Зухриддинов — Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси — кумуш медаль.
Ғолибларни самимий табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ҳам омад тилаймиз!
