Француз тили фани ўқитувчилари учун ўқув тренинглари ташкил этилди
2025-06-09 14:00:00 / Янгиликлар
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида умумтаълим мактаблари француз тили фани ўқитувчилари учун ўқув тренинглари ташкил этилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад – педагог кадрларнинг тил билиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ва янги методологияларга ўргатишдан иборат.
Унда 100 нафар француз тили ўқитувчилари халқаро тил билиш сертификатлари имтиҳонларига тайёрлаш бўйича 5 кунлик интенсив ўқув курсларида иштирок этишади.
Ушбу тренингларда муваффақиятли иштирок этган педагоглар жорий йилнинг август ойида Францияда билимларини ошириб қайтишлари режалаштирилган.
Маълумот ўрнида: тажрибали маҳаллий ва хорижий тренерлар томонидан ташкил этилган машғулотлар жорий йилнинг 13 июнига қадар давом этади.
