“АҚЛВОЙ” АВТОБУСЛАРИНИ ҲУДУДЛАРГА КУЗАТИШ ТАДБИРИ
2025-03-14 14:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 14 март куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олис ҳудудларда яшовчи болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишга мўлжалланган “Ақлвой” автобусларини жойларга юбориш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Жаҳон Банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида 30 та қайта жиҳозланган автобуслар республикамизнинг 11 та ҳудудларига жўнатилди
Айтиш лозимки, бу орқали мактабгача таълим хизматларини етказиш қийин бўлган туманларда 142 та мобиль гуруҳлар шакллантирилади ҳамда қўшимча 2 528 та бола ўрни яратилади
Бундан кўзланган мақсад – барча болаларга мактабгача таълим хизматларидан тенг фойдаланиш имкониятини яратиш ҳамда мактабгача таълим қамровини кенгайтиришдан иборат
Мобиль гуруҳларда машғулотлар давомийлиги 2 навбатда 3 соатгача давом этади ҳамда барча хизматлар бепул ташкил этилади. Автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди
“Ақлвой” автобусларида таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ҳудудларда 60 та ўйин майдончалари нормативлар асосида жиҳозланд
Бунинг учун барча ҳудудларда мобиль гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш учун мактабгача таълим билан қамраб олинмаган 3-7 ёшли болалар рўйхати шакллантирилди
Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони (қайта жиҳозланган автобуснинг ўриндиқлар сонидан келиб чиққан ҳолда) камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши белгиланган
Шунингдек, доимий равишда мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув курслари бепул ташкил этиб борилади.
Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлиги Ахборот хизмати
