Қатор таълим муассасалари фойдаланишга топширилмоқда
2026-06-08 14:00:00 / Янгиликлар

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл туманида янги боғча биноси фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида масъуллар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани "Амиробод" ҚФЙ ҳудудида замонавий 70-умумий ўрта таълим мактабининг янги биносининг очилиш маросими ўтказилди.
Сурхондарё вилояти, Қумқўрғонда 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Янги боғчада болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Замонавий жиҳозланган гуруҳ хоналари, мусиқа ва спорт машғулотлари учун алоҳида хоналар, ошхона ҳамда қулай инфратузилма бунёд этилган.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғиобод маҳалласида 150 ўринли “Ҳилолахон” давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти болажонлар учун ўз эшикларини очди.
Сирдарё туманида замонавий 11-мактабгача таълим муассасаси қуриб, битказилди. Ушбу муассаса 220 нафардан ортиқ тарбияланувчини қамраб олиш имкониятига эга.
Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида “Дўстлик” маҳалласидаги 1-давлат мактабгача таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Натижада эса 170 ўринга мўлжалланган, барча замонавий талаблар асосида жиҳозланган, ёруғ, қулай ва хавфсиз таълим-тарбия маскани бунёд этилди.
Сирдарё вилояти, Гулистон туманида 12-сонли ҳамда 9-давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун қурилган янги бинолар тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
