Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!
2026-03-26 14:45:00 / Эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 1-иловаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг устивор йўналишларидан “мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари секторини янада қўллаб-қувватлаш, унинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” белгиланган.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани “Тортувли” МФЙ Гулобод кўчаси 1-уйда жойлашган 24-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида бўш турган ер майдонида хусусий ташаббускор “Matluba tarbiyalanuvchilari” МЧЖ томонидан ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа концепцияси тақдим этилган. Мазкур лойиҳада 24-сонли умумтаълим мактаби (1000 кв.м бўш ер майдони) ҳудудида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш режалаштирилган.
Лойиҳа юзасидан хусусий шерикни танлаш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли қарори талабларига биноан амалга оширилади.
Илова қилинаётган ҳужжатлар:
1) Қизиқиш билдириш учун сўров шакли;
2) Лойиҳа концепцияси;
Мазкур лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор инвесторлар ушбу еълон веб сайтга жойлаштирилган санадан бошлаб 45 кун ичида “Қизиқиш билдириш шакли” ни қуйидаги манзилларга юборишлари керак:
- Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Манзил: 100011 Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 2а уй
Электрон почта манзили: info@uzedu.uz,
Телефон рақами: +998(55) 503-74-00;
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Манзил: 100017 Тошкент шаҳри, Истиқлол 29-уй - лектрон почта манзили: dxshtender@imv.uz, Sarvarbek.Raximov@imv.uz
Телефон рақами: +998(71) 203-50-50 (01925)
“Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендерлар (таклифлар) олинган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.
