СОҲА ФИДОЙИЛАРИ ЭЪЗОЗДА
2025-10-01 08:25:00 / Янгиликлар
Уйчи туманидаги 1-сон политехникуми жамоаси “Ўқитувчи ва мураббийлар куни"ни шоду хуррамликда нишонлади.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминов, политехникум директори А.Ғаниев барчани байрам билан самимий табриклашди.
Кўп йиллардан буён таълим соҳасида самарали фаолият олиб бораётган бўлим бошлиғи Муяссар Жакбарова ҳамда махсус фан ўқитувчиси Мансуржон Абдухалиловларга “Профессионал таълим аълочиси” кўкрак нишони топширилди.
“Артист” лойиҳаси иштирокчиси Яҳёбек Ғаниев ҳамда Шерзодбек Маликов ижросидаги қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.










