ПАХТАЗОР ЮЛДУЗЛАРИ
2025-09-27 09:25:00 / Янгиликлар
Уйчи тумани пахтазорларида йиғим-терим уюшқоқликда давом этмоқда.
Тумандаги дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станцияси пахтазорларида бугун катта ҳашар уюштирилди.
Вилоят Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева терим илғорларини қутлаб, вилоят ҳокимининг эсдалик совғаларини топширдилар.
Куй-қўшиқлар рақсларга уланиб, теримчиларга хуш кайфият улашилди.










