“Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши” иштирокида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
2025-07-26 10:10:00 / Янгиликлар
“Нуронийлар ва ота-оналар кенгаши” иштирокида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларини камайтириш, уларни фойдали фаолиятга йўналтириш, шу билан бирга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш масалаларига бағишланди.
Унда “Нуронийлар ва ота-оналар кенгаш”лари аъзолари, "Нуроний" жамғармаси фаоллари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этди.
Мулоқотда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, туман нуронийлар ва ота-оналар кенгаши раиси, туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшановлар ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда кенг жамоатчиликнинг, айниқса, ота-оналар ва маҳалла фаолларининг ўрни муҳим эканлигини алоҳида қайд этишди. .










