МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР БОШЛАНДИ
2025-06-09 21:25:00 / Янгиликлар
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР БОШЛАНДИ
Белгиланган режа-графикка асосан янги муддатда сайланган маҳалла фуқаролар йиғини раислари учун барча ҳудудларда ўқув-семинар тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Уйчи туманидаги 10-мактабда ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги маҳалла ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси директори Р.Эгамбердиев семинардан кўзланган мақсад ҳақида тушунча бериб ўтди. Шундан сўнг Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Э.Юнусованинг “Маҳалла раисларининг аҳоли ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишдаги вазифалари”мавзусидаги маърузаси тингланди.
Ўқув-семинарда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов иштирок этди.










