МАВСУМНИ БЕТАЛАФОТ ЎТКАЗАЙЛИК
2025-05-30 13:50:00 / Янгиликлар
#ғалла-2025
МАВСУМНИ БЕТАЛАФОТ ЎТКАЗАЙЛИК
Уйчи туманида жорий йилда 6385 гектар майдонда ғалла парваришланди. Етиштирилган ҳосилни тез ва сифатли йиғиштириб олиш учун 23 та отрядга 23 та ўрим комбайни бириктирилди, кўчма уйлар ташкил этилди. Яна бир неча кунлардан сўнг ўрим-йиғимга киришилади.
Туман марказий ММТПда ўтказилган семинар-йиғилишда мавсумолди ишлар кўриб чиқилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, вилоят прокуратураси ва ИИБ вакиллари иштирок этиб, мавсумни талафотларсиз ўтказиш, ҳар бир масъул шахс ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга тайёрланиши таъкидлаб ўтилди. Дон ташиш транспорт воситаларининг тўлиқ йиғилганлиги, захира эҳтиёт қисмлар яратилганлиги, дон тўкилишининг олдини олиш бўйича техник ишлар амалга оширилганлиги, дон ташиш транспорт воситаларига бегиланган тартиб бўйича рақамлар ўрнатилганлиги, ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилганлиги каби масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли топшириқлар берилди.










