20 майдан 20 июнга қадар "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"
2025-05-29 17:35:00 / Янгиликлар
20 майдан 20 июнга қадар "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"
"ҲЕТ" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг шаҳар, туман эълектр таъминоти, барча хизмат ва бўлимларида меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси бўйича ишларни самарали ташкил этиш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва жароҳатланиш даражасини пасайтириш бўйича профилактика ишларини кучайтириш ҳамда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ нинг 2025 йил 19 майдаги тегишли буйруғига асосан 20 майдан 20 июнга қадар "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида Уйчи туман электр таъминоти корхонасида ўқув-машқи ўтказилди. Унда "ҲЕТ" АЖ Наманган ҳудудий филиали меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизмати бошлиғи К.Зиёвиддинов қатнашиб, тегишли тавсияларни берди.










