🔎Офталмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юбориш тартибини биласизми?
2025-05-16 17:10:00 / Янгиликлар
#Bilasizmi
🔎Офталмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома юбориш тартибини биласизми?
Хабардорнома юбориш учун юридик шахслар “Лицензия” АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) мурожаат қиладилар.
🏬Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий бўлинмалари.
💰Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-февралдаги 88-сон qarori (https://lex.uz/docs/-5877863#-5879791)
Дилбархон Мирзаева,
Уйчи туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
