МАҲАЛЛА СЕРВИС КОМПАНИЯСИГА ЯНГИ БИНО
2025-05-13 17:05:00 / Янгиликлар
МАҲАЛЛА СЕРВИС КОМПАНИЯСИГА ЯНГИ БИНО
Маҳаллалар ободлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмлари жорий қилиниб, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Ўтган йили “Пастгузар” МФЙда “Уйчи туман маҳалла сервис компанияси” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. МСК (маҳалла сервис компанияси) томонидан аҳолига 23 турдаги хизмат кўрсатиш учун 67 265 500 сўм маблағ эвазига 12 турдаги асбоб-ускуна олиб келинди. Ҳозирда ушбу жамиятда 8 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган.
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан 300 миллион сўм маблағ эвазига МСКга замонавий кўринишдаги бино қуриб битказилди.
Бугун мазкур бино фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Икрамов, нуронийлар вакиллари қатнашдилар.
Келгусида барча маҳаллаларда ҳам шу каби МСКлар фаолияти йўлга қўйилади.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










