Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 2025 йил ҳосил учун пухта замин яратиш мақсадида ғалла ва пахта парваришидаги муҳим агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича фермер хўжаликлари билан вилоят ишчи гуруҳининг учрашувлари
2025-04-21 16:30:00 / Янгиликлар
Пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 2025 йил ҳосил учун пухта замин яратиш мақсадида ғалла ва пахта парваришидаги муҳим агротехник тадбирларни кечиктирмасдан ўтказиш бўйича фермер хўжаликлари билан вилоят ишчи гуруҳининг учрашувлари ўтказилмоқда.
Бугун Уйчи туманидаги “Эргашбой ота” фермер хўжалиги дала майдонида семинар бўлиб ўтди. Унда фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари масъуллари, АКИС вакили, пахта кластер корхоналари, пахта ва ғалла йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашув давомида вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари А.Ҳакимов ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ғўза майдонларида культивация, ўтоқ ва чопиқ, ягоналаш, чуқур юмшатиш, ўғитлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари бўйича тегишли тавсиялар берилди.










