Умумтаълим мактаблари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик давом этмоқда
2025-04-16 15:40:00 / Янгиликлар
🤝🌏👨🏫👩🏫
#metodik_markaz
Умумтаълим мактаблари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик давом этмоқда
Уйчи туманидаги 40-мактабда Наманган давлат педагогика институти Креатив педагогика ва психология кафедрасининг ўқув методик маркази очилди
Ушбу марказ тумандаги барча мактабларни институт билан боғлаб, илмий-амалий жиҳатдан, балки тарбиявий-маърифий йўналишда ҳам долзарб аҳамият касб этади.
Бу ташаббус доирасида талабаларнинг ўқув-амалиёти бевосита мактабларда ташкил этилиб, улар ўз билим ва кўникмаларини реал муҳитда мустаҳкамлаш имконига эга бўладилар.
Шу билан бирга, мактаб ўқитувчилари ва институт профессор-ўқитувчилари ўртасида тажриба ва маҳорат алмашинуви йўлга қўйилади.
Бундай ҳамкорлик нафақат таълим сифатини оширади, балки келажак авлодга пухта билим бериш, малакали кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.








