"Иқтидор мактаб ансамбли" танловининг туман босқичи
2025-04-11 08:55:00 / Янгиликлар
Иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш, миллий санъат анъаналарини асраш мақсадида ўтказилаётган “Иқтидор мактаб ансамбли” республика танловининг Уйчи туман босқичи кўтаринки руҳда ўтди.
Туман маданият марказида ташкил этилган танловда 46 та мактабдан 6–10-синфлар ўқувчиларидан тузилган жамоалар ўзаро беллашдилар.
Иштирокчилар дутор, рубоб, чанг, най ва доира каби миллий чолғу асбоблари жўрлигида ўзбек халқ куйларини маҳорат билан ижро этишди.
Якунга кўра, 15-умумтаълим мактабининг “Тарона” ансамбли жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олди. 2-ўрин 6-мактабнинг "Парвоз", 3-ўрин 10-мактабнинг "Ёш мусиқачилар" ансамблига насиб этди. Ғолибларни туман ММТБ бошлиғи Музаффар Мўминов қутлаб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими Ахборот хизмати.









