“Adonis trading textile”
2025-04-11 08:50:00 / Янгиликлар
Уйчи тумани Беруний МФЙ ҳудудидаги “Adonis trading textile” МЧЖ ташкил топганига олти йил бўлди. Корхонада дастлаб нотўқима матолари ишлаб чиқарилган. Ҳозирда корхонада 30 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган. Сунъий тола ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа тўлиқ ишга тушса, яна 20 дан ортиқ ишчи ўрни яратилади. Туман ҳокими Ш. Мусаев мазкур корхонада бўлиб, муаммоларини ўрганди ва мутасаддилар билан келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича суҳбатлашди.







