«Ёшлар куни» тадбирлари доирасида туман ҳокими Уйчи туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасидаги ўқув жараёнлари ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ва барқарор ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
2026-11-19 14:40:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими ва соҳа масъуллари мактабнинг мавсумга тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирдилар. Жумладан, иситиш тизими, қозонхона жиҳозларининг техник ҳолати ҳамда кўмир ёқилғиси захиралари ўрганилди.
Ўрганиш давомида қиш мавсумида таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, ўқув хоналарида белгиланган меъёрий ҳароратни сақлаш, ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга мавсумни муваффақиятли ўтказиш, иссиқлик таъминотида узилишларга йўл қўймаслик ҳамда барча зарур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.









