СЎНГГИ МИСҚОЛГАЧА!
2026-10-28 14:30:00 / Янгиликлар

📍 Уйчи туманидаги Р. Раҳимов номли ММТП ҳудудида жойлашган «Машҳура илғор» фермер хўжалигида пахта йиғим-терим ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
🌱 Фермер хўжалигига қарашли жами 25,7 гектар пахта майдонида етиштирилган ҳосилни нобудгарчиликка йўл қўймасдан йиғиб-териб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
🚜 Айни пайтда далаларда терим ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Деҳқон ва фермерларнинг саъй-ҳаракатлари билан етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда, сифатли ва тўлиқ йиғиб-териб олиш чоралари кўрилмоқда.






