ДЕПУТАТ МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ
2026-10-28 14:30:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибият мудири, 8-Муборак сайлов округи депутати Н.Дедаханова томонидан маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан масъуллар билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқаролар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар билан ишлаш ҳамда маҳаллада ижтимоий муҳитни яхшилаш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти давомида юзага келаётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган масалаларга амалий ечим топиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Котибият мудири мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўриш, аҳоли манфаатларини таъминлаш ҳамда маҳаллада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг❗️




