Аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилий муҳокама қилинди
2026-10-12 09:35:00 / Янгиликлар

Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида штабнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими ҳурматли Президентимиз раислигида 9 сентябрь куни аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижроси ҳамда штаб томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилди.
Муҳокамалар давомида ҳар бир оила билан манзилли ишлашни кучайтириш, аҳоли учун даромад келтирувчи янги имкониятларни яратиш, ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш ва хонадонларда мавжуд муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида масъулларга ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Топшириқлар ижросини мунтазам назорат қилиш, ҳар бир маҳалла ва хонадон кесимида амалий натижаларга эришиш, шунингдек, белгиланган чора-тадбирларни изчил ва тизимли давом эттириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.









