ОЗОДАЛИК ЖОНКУЯРЛАРИ
2026-10-07 08:20:00 / Янгиликлар

«Тозалик ва озодалик» — долзарб икки ойлик
Эрта тонгдан Уйчи тумани кўчаларида тозалик ва озодалик ҳукм суради. Кузнинг хазонрези барглари ер юзини қоплаган паллада туман ободонлаштириш бошқармасининг фидойи ходимлари тонг саҳардан ишга киришиб, кўчалар ва йўлларни тартибга келтиришмоқда.
Улар ҳар куни чиқиндиларни йиғиб, атроф-муҳитни обод ва покиза сақлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Эрталаб ишга отланган ҳамюртларимизга эса меҳнатлари, самимий табассумлари билан яхши кайфият улашишмоқда.
Асло чарчаманг, азиз ободонлаштириш фидойилари! Сизларнинг машаққатли меҳнатингиз туфайли кўчаларимиз янада файзли, маҳаллаларимиз янада обод ва кўркам бўлиб бормоқда.









