МУАММО ХОНАДОННИНГ ЎЗИДА ЎРГАНИЛМОҚДА
2026-09-11 18:45:00 / Янгиликлар

Ишчи гуруҳи фаолиятидан
Уйчи туманида камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудларда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, оилаларни камбағалликдан чиқариш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Тошлоқ маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, оилаларнинг яшаш шароити, мавжуд муаммолари ва эҳтиёжларини ўрганди. Суҳбатлар давомида аҳоли ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирди.
Ҳар бир оиланинг ҳолати алоҳида ўрганилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбасини яратиш орқали оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Туман ҳокими мутасаддиларга ҳар бир хонадон билан манзилли ишлаш, берилган топшириқлар ижросини назоратга олиш ҳамда натижага қаратилган ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мақсад — муаммони фақат ўрганиш эмас, балки ҳар бир оила билан манзилли ишлаб, унинг барқарор даромад манбасини шакллантириш ва муносиб турмуш шароитига эришишига кўмаклашиш.






