🚶♂️ “ТОШЛОҚ”ДА ЙЎЛ ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА
2026-09-11 18:40:00 / Янгиликлар

🇺🇿 «Янги Ўзбекистон» қиёфасидаги Тошлоқ маҳалласида кўчаларни ободонлаштириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
📍 Туман ҳокими маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиб, кўчаларнинг асфальтланиши, пиёдалар йўлаклари ва йўл инфратузилмасининг ҳолатини кўздан кечирди.
🔎 Ўрганиш давомида бажарилган ишлар сифати таҳлил қилиниб, пиёдалар учун хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш шароитларини янада яхшилаш, йўллар ва пиёдалар йўлакларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
🏘 Обод ва равон кўчалар — аҳоли учун қулайлик, хавфсизлик ва замонавий маҳалла қиёфасининг муҳим белгисидир.
✨ Обод маҳалла — фаровон ҳаёт гарови! 🇺🇿









