Уйчи туманидаги Тошлоқ МФЙ "Ҳумо" кўчасида автомобиль йўлининг сифатини яхшилаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
2026-09-08 18:25:00 / Янгиликлар

Жараён
Уйчи туманидаги Тошлоқ МФЙ "Ҳумо" кўчасида автомобиль йўлининг сифатини яхшилаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Айни пайтда йўл фрезаси ёрдамида йўлда пайдо бўлган чуқурчалар кесилиб, картасимон шаклга келтирилмоқда. Мазкур ишлар кейинги босқичда йўл қопламасини сифатли таъмирлаш ва асфальт-бетон билан қоплаш учун амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, ушбу ишлар йўл қопламасининг мустаҳкамлиги ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлашга қаратилган.



