Гиёҳвандликка қарши кураш тадбири
2026-09-08 18:25:00 / Янгиликлар

Уйчи туманидаги 3-сон техникумида ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш мақсадида «Гиёҳвандликка қарши кураш» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда талабаларга гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсири ҳақида тушунчалар берилди. Гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унинг аянчли оқибатларига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, мавзуга оид тақдимотлар орқали гиёҳванд моддаларнинг турлари, инсон организмига таъсири ҳамда уларни тарқатиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий жавобгарлик чоралари тушунтирилди.
Талабаларга соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан тавсиялар берилди. Тадбир якунида иштирокчилар билан савол-жавоб тарзида очиқ мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.




