МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНДИ
2026-09-09 18:10:00 / Янгиликлар

Халқ қабулхонасида фуқаролар мурожаатларини тинглаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган шахсий қабуллар давом этмоқда.
Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдуллаевнинг фуқаролар билан шахсий қабули бўлиб ўтди.
👥 Қабул давомида фуқароларнинг инвестиция, тадбиркорлик, саноат ва савдо соҳаларига оид мурожаатлари, шунингдек, турли ижтимоий-иқтисодий масалалари тингланди.
📌 Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, кўтарилган масалаларни қонун доирасида ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқ ва тавсиялар берилди.
🤝 Халқ билан мулоқот — муаммоларни ҳал этишнинг муҳим омили.

