ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2026-09-04 14:40:00 / Янгиликлар

Халқ қабулхонаси биносида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди.
👤 Қабулни Уйчи туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи К.Патхиддинов ўтказди.
🤝 Шахсий қабул давомида фуқароларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги, боғдорчилик ер ресурсларидан фойдаланиш, чорвачилик учун кредит ажратиш ҳамда бошқа соҳаларга оид мурожаатлари диққат билан тингланди.
📌 Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилиб, масалаларни қонуний ва амалий ечими юзасидан чоралар белгиланди.
🇺🇿 Халқ дарди — эътиборда, мурожаатлар — назоратда!


