ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
2026-09-04 10:30:00 / Янгиликлар

ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
ТАВСИЯЛАР
КИРИШ
Пахта териш машиналаридан самарали фойдаланишнинг асосий мақсади — пахта ҳосилини ёғингарчилик кунларига қолдирмасдан, қисқа муддатларда ва юқори сифатда териб олиш, шунингдек, машиналарнинг мавсум давомида узлуксиз ва самарали ишлашини таъминлашдан иборат.
Замонавий пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш, аввало, уларни мавсумга пухта тайёрлаш, кунлик техник кўрик ва сервис кўрсатиш ишларини ўз вақтида ҳамда сифатли амалга ошириш, шунингдек, механизаторларнинг малакаси ва амалий кўникмаларига бевосита боғлиқ.
Шундан келиб чиқиб, пахта терими мавсуми бошланишидан олдин ҳар бир пахта териш машинасининг техник тайёргарлигини тўлиқ якунлаш, зарур эҳтиёт қисмлар захирасини шакллантириш, сервис хизматини узлуксиз ташкил этиш, механизаторларнинг амалий кўникмаларини ошириш ҳамда пахта далаларини машина теримига сифатли тайёрлаш муҳим вазифалар ҳисобланади.
Тўлиқ шакли
