Раҳбар ва ёшлар учрашуви
2026-09-03 15:55:00 / Янгиликлар

“Ёшлар куни” доирасида Уйчи туманида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини ўрганиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.
Учрашув давомида туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминов, туман ёшлар ишлари бўлими бошлиғи А.Махмудов томонидан ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, жами 9 та мурожаат ўрганилди.
Мурожаатларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, таълим, ижтимоий ва бошқа масалалар юзасидан билдирилган таклиф ҳамда муаммолар кўриб чиқилди.
Билдирилган мурожаатларнинг ҳар бири тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилиб, уларнинг ижроси юзасидан масъулларга топшириқлар берилди ҳамда мурожаатлар назоратга олинди.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ва амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувдан асосий мақсад — ёшларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш, мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширишдан иборат.





