Фуқаролар мурожаатлари юзасидан қабул ўтказилди
2026-08-15 16:40:00 / Янгиликлар

Бугун Уйчи тумани ҳокими М.Абдуллаев ҳамда туман ҳокими ўринбосари С.Аҳмадалиева иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган турли мазмундаги мурожаатлар тингланиб, ҳар бир масала атрофлича ўрганилди.
Фуқаролар кўтарган муаммоларни қонуний тартибда ҳал этиш, уларга ечим топиш ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, мурожаатларни ўз вақтида ва манзилли ўрганиш, фуқароларнинг қонуний талаб ва таклифларини ижобий ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
🤝 Халқ билан мулоқот — самарали бошқарув ва инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим мезонидир.




