РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ЎРГАНИШЛАРНИ СОКУ МАҲАЛЛАСИДА ДАВОМ ЭТТИРДИ
2026-07-30 10:30:00 / Янгиликлар

Уйчи туманида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги ўрганиш ишлари Соку маҳалласида давом эттирилди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллада ташкил этилган кутубхона фаолияти кўздан кечирилиб, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида яратилган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, таълим муассасасидаги шарт-шароитлар, ўқув жараёни ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар билан танишдилар.
Ўрганишлар якунида масъулларга аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш, маҳалладаги ижтимоий муаммоларни манзилли ҳал этиш ва амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли вазифа ва топшириқлар берилди.









