РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ УЙЧИ ТУМАНИДА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2026-07-30 10:25:00 / Янгиликлар

Уйчи туманида фаолият олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи тумандаги "Ёшлар штаби" фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида штабда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар мурожаатларини тизимли ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ҳал этиш, ишсиз ҳамда уюшмаган ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, "Ёшлар штаби" ёшларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва касбий салоҳиятини юксалтириш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ҳамда жамият ҳаётида фаол иштирокини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.





