Депутат маҳаллада: ислоҳотлар амалда, аҳоли манфаати биринчи ўринда 🇺🇿
2026-07-29 19:55:00 / Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Маруфжон Рахманов Уйчи туманидаги Кесканёр ва Ғайрат маҳаллаларига ташриф буюриб, маҳаллалардаги "еттилик" тизими фаолияти, иш хариталари ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида:
✅ Маҳалла банки томонидан ажратилган имтиёзли кредит ҳисобига тикувчилик фаолиятини йўлга қўйган ҳамда "устоз–шогирд" анъанаси асосида ўнлаб ёш қизларга касб-ҳунар ўргатаётган тадбиркор аёл фаолияти билан танишилди;
✅ Меҳнат миграциясидан қайтган фуқаро оиласига ажратилган 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит эвазига ташкил этилган чорвачилик хўжалиги кўздан кечирилиб, қорамолчилик, қўйчилик ва паррандачилик орқали барқарор даромад манбаи яратилгани эътироф этилди;
✅ Ғайрат маҳалласида фаолият юритаётган "Ғайрат оби ҳаёт" ННТ иш фаолияти ўрганилди;
✅ Маҳалла аҳолиси томонидан кўчаларни асфальтлаш юзасидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди;
✅ Ғайрат маҳалласида жойлашган, 20 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатаётган қишлоқ врачлик пункти фаолияти ҳам ўрганилди. Биринчи тиббий ёрдам учун мавжуд дори-дармонлар захираси кўздан кечирилиб, тиббиёт ходимлари томонидан билдирилган муаммо ва камчиликлар тингланди. Уларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Ташриф якунида депутат тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли мурожаатлари билан манзилли ишлаш ҳамда ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаини шакллантириш бугунги кун давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.









