Уйчи туманида фермер хўжаликларида агротехник тадбирлар ўрганилмоқда
2026-07-29 19:55:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги қатор фермер хўжаликларида агротехник тадбирларнинг бориши ўрганилди.
Жумладан, "Олтин гавҳар зумрад нур" фермер хўжалигида такрорий экин майдонлари ҳамда ғўза парвариши, "Кўркам нур" фермер хўжалигида такрорий экинлар ҳолати, "Замин" фермер хўжалигида эса ғўза майдонларида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, хусусан картошкачиликни ривожлантириш, такрорий экинларни самарали парваришлаш ва ғўза агротехникасига оид ишлар ҳам атрофлича таҳлил қилиниб, фермерларга амалий тавсиялар берилди.







