Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш — бандлик ва фаровонлик сари муҳим қадам
2026-07-29 19:50:00 / Янгиликлар

Хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, бандлигини ошириш ҳамда оила фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда турли йўналишлар бўйича ташкил этилаётган ўқув курслари орқали хотин-қизлар замонавий касб ва ҳунарларни эгаллаб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки муносиб иш ўринларига жойлашиш имкониятига эга бўлмоқда.
Касб-ҳунар эгаллаш нафақат доимий даромад манбаини яратади, балки аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.
Шу мақсадда Мустақиллик маҳалласида ишсиз хотин-қизларга аёлларнинг қизиқиши ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тикувчилик, пазандачилик, хамширалик ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда. Малакали тренер Шаҳноза Жўраева томонидан хотин-қизларга сабоқ бериб келмоқда.
Уйчи туман оила ва хотин-қизлар бўлими.



