🌿 Уйчи туманида ободонлаштириш ишлари изчил давом этмоқда
2026-07-29 19:50:00 / Янгиликлар

"Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўркамлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Бугун ҳам эрта тонгдан темир йўл атрофларини обод, озода ва намунали ҳолатга келтириш мақсадида кенг қамровли ободонлаштириш тадбирларига старт берилди.
Кенг жамоатчилик, маҳалла фаоллари ва масъул ташкилотлар иштирокида ўтказилаётган ҳашарлар давомида темир йўл атрофлари маиший чиқиндилардан тозаланмоқда, бегона ўтлар бартараф этилмоқда, дарахтлар оқланиб, йўл ёқалари ҳамда туташ ҳудудлар тартибга келтирилмоқда.
Шунингдек, ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, экологик тозаликни таъминлаш ва аҳоли учун янада шинам муҳит яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Бундай эзгу ташаббуслар туман қиёфасини янада обод ва кўркам этиш, аҳоли ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва озодалик маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.








