РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2026-07-09 17:30:00 / Янгиликлар

🌟 Пайшанба — “Ёшлар куни”
“Ёшлар куни” тадбирлари муносабати билан Уйчи туманининг энг чекка ҳудудида жойлашган Гулистон маҳалласида “Раҳбар ва ёшлар” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Музаффар Абдуллаев, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда фаол ёшлар қатнашдилар.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан илгари сурилган мурожаатлар, таклифлар ва стартап лойиҳалари тингланди. Хусусан, жами 10 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 5 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қўшимча ўрганиш ва амалий ечим топиш мақсадида тегишли раҳбар ва масъулларга йўналтирилди.
Шунингдек, истиқболли стартап лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, уларни амалга ошириш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли вазифалар юклатилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни қийнаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.









