ИСТЕЪДОДЛИ ЁШЛАР – ЮРТИМИЗ КЕЛАЖАГИ
2026-07-09 15:25:00 / Янгиликлар

Пайшанба — “Ёшлар куни”
“Ёшлар куни” муносабати билан Уйчи тумани ҳокими Музаффар Абдуллаев ҳамда сектор раҳбарлари туманда амалга оширилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар билан яқиндан танишдилар.
Жумладан, туманнинг энг чекка ҳудудидаги 19-мактабда ташкил этилган тўгараклар фаолияти кўздан кечирилди. Лойиҳа доирасида 220 нафар ўқувчи қамраб олинган бўлиб, улар учун белбоғли кураш, тасвирий санъат, тарих, инглиз тили ҳамда маънавий-маърифий машғулотлар мунтазам ташкил этилмоқда.
🤼 Айниқса, белбоғли кураш тўгарагида шуғулланаётган ёш спортчилар вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритаётгани алоҳида эътироф этилди.
Ташриф давомида ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар, тўгараклар фаолияти ва таълим сифати кўздан кечирилди. Масъулларга ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ўғил-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда тўгараклар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
✨ Билимли, спортсевар ва маънавиятли ёшлар — Янги Ўзбекистоннинг ишончли таянчи, Ватанимиз келажагининг мустаҳкам пойдеворидир. 🌟🇺🇿









