🏃♂️ «Соғлом турмуш тарзи – Янги Ўзбекистон таянчи» шиори остида оммавий марафон ўтказилди
2026-07-09 09:25:00 / Янгиликлар

Уйчи туман ҳокимлиги ташаббуси билан туманда истиқомат қилаётган аҳолининг барча қатламлари ўртасида «Соғлом турмуш тарзи – Янги Ўзбекистон таянчи» шиори остида оммавий марафон ташкил этилди.
Марафонда турли ёшдаги эркаклар ва аёллар фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида спорт маданиятини кенг ёйишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Мусобақа якунига кўра энг яхши натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар туман ҳокими Музаффар Абдуллаев ҳамда сектор раҳбарлари томонидан самимий табрикланиб, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шу куни эркин кураш спорт тури бўйича ўтказилган “Прокурор кубоги” мусобақасининг туман босқичи якунларига кўра ғолиб ва совриндорларини ҳам тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир унда иштирок этган юзлаб нуронийлар, ёшлар, хотин-қизларга кўтаринки кайфият бағишлаб, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлидаги муҳим оммавий спорт тадбирларидан бири бўлди.









